Футбол бўйича Ўзбекистон Кубоги финали 30 ноябрда Самарқандда бўлиб ўтади

Дата: 16:45, 04-11-2016.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2016 йилги Ўзбекистон Кубоги финалининг ўтказилиш ўрнини белгилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Финал 30 ноябрда Самарқанддаги “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 13.00да бошланади. Маълумки, 1992 йилда Самарқандда Ўзбекистон Кубогининг биринчи  финали бўлиб ўтган. Ва яна орадан 24 йил ўтиб, финал яна шу шаҳарда бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида.

Эслатиб ўтамизки, бу йилги турнирнинг биринчи финалчиси 2015 йилги кубок эгаси “Насаф” бўлди. Иккинчи яримфиналчи эса “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўйинида аниқланади. Ўйин 26 ноябрда ўтказилади. Биринчи ўйинда “Локомотив” 1:0 ҳисобида ғалаба қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: