Футбол бўйича Ўзбекистон кубогига қуръа ташланди

Дата: 14:38, 20-06-2014.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Тошкентда футбол бўйича 2014 йилги мамлакат кубогининг ярим финал ўйинларига қуръа ташланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ярим финал ўйинлари 26-27 июн ва 1 июл кунлари ўтказилади. Қуръа натижаларига кўра, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ярим финалнинг дастлабки учрашувини 26 июн куни “Жар” стадионида Қашқадарёнинг “Насаф” жамоасига қарши ўтказади. Жавоб учрашуви 1 июл куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтади. Ярим финалнинг иккинчи учрашувида Тошкент шаҳрининг “Локомотив” ва “Пахтакор” клублари ўзаро куч синашадилар. Биринчи ўйин 27 июн куни “Локомотив” стадионида ўтказилса, жавоб учрашуви 1 июлда “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилади”, - деб қайд этишди Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: