Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бекободнинг “Металлург”ини енгди

Дата: 11:10, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтдаги ўқув-машқ йиғини доирасида иккинчи назорат ўйинини ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Миржалол Қосимов шогирдлари назорат учрашувида «Металлург» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Дастлаб, Азим Аҳмедов ўйиннинг 64 дақиқасида ҳисобни очди. Шундан орадан 6 дақиқа ўтиб, бекободлик футболчилар ҳисобни тенглаштиришди. Миржалол Қосимов шогирдлари фақатгина ўйин сўнгида ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Игорь Сергеев ҳакам томонидан қўшиб берган дақиқаларда ғалаба тўпи муаллифига айланди ва ҳисоб 2:1 бўлди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: