Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийнинг янги ёрдамчиси тайинланди

Дата: 10:30, 26-05-2014.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ. – Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовга яна бир ёрдамчи сифатида миллий терма мураббийлар штабига таклиф этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бахтиёр Ашурматов шанба куниёқ миллий терма жамоа қароргоҳига етиб келди. Бугун миллий терма жамоа 29 майга қадар давом этадиган йиғинга киришади. Қосимовнинг миллий терма жамоадаги яна бир ёрдамчиси Шуҳрат Мақсудов бўлади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Қайд этиш жоиз, жорий мавсумда Ашурматов қўл остидаги «Навбаҳор» жамоаси Ўзбекистон чемпионатида 9та ўйин ўтказди. Ушбу ўйинларда 13 очко тўплаган наманганликлар мусобақа жадвалида 6-ўринда боришмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: