Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахт йиғинини якунлади
Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Футбол бўйича 1991 ва ундан олдинги йилларда туғилган ўйинчилардан ташкил топган Ўзбекистон миллий терма жамоаси тошкентдаги ўқув-машқ йиғинини якунлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Пойтахт йиғининг сўнгги кунлари Миржалол Қосимов шогирдлари “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоаларига қарши ўйнаб, икки ғалабани қўлга киритдилар. Пойтахт жамоаси йирик 6:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, “Олмалиқ” 2:1 ҳисобида енгилди. Жамоа йиғин доирасида тўрт ўйин ўтказди ва рақибларини умумий ҳисобда 15:3 натижаси билан енгди”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.