Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Баҳрайнга етиб борди

Дата: 13:27, 07-10-2015.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Куни-кеча, 6 октябрда футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Баҳрайнга етиб борди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) республика Футбол федерациясига асосланган ҳолда.

“Бугун (6 октябрда – ЎзТАГ) тонгда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи, 5-тури доирасидаги учрашувни ўтказиш учун Баҳрайнга чартер рейси билан учиб кетди. Тўрт соатлик учишдан кейин жамоа Манамага етиб борди ва меҳмонхонада жойлашишни бошлади”, - деб хабар қилди Ўзбекистон миллий термаси матбуот котиби Санжар Ризаев.

Эслатиб ўтамизки, 8 октябрда Манамада 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва 2019 йилги Осиё биринчилиги саралаши доирасида Баҳрайн ва Ўзбекистон термалари майдонга тушади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: