Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси БАА термасини янчиб ташлади
Тошкент. 15 октября. УзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) термаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
Миржалол Қосимов шогирдлари Абу Даби шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида БАА терма жамоаси дарвозасига жавобсиз тўртта гол йўллаб, ишончли ғалабага эришдилар. Ўйиндаги дастлабки гол 30-дақиқада миллий терма жамоада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланган Темур Кападзе томонидан киритилди. Биринчи бўлим якунланиб бораётган пайтда эса, Муҳаммад Ғариб ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва танаффусга Қосимов шогирдлари 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Танаффусдан кейин иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида миллий терма жамоа сардори Сервер Жепаров, ҳакам томонидан қўшиб берилган 2-дақиқада эса Наврўз Олимовлар томонидан киритилган голлар ўйинда Ўзбекистоннинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади”, - деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.