Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Дубайга ўқув-машқ йиғинига жўнаб кетди

Дата: 11:40, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Яқинда футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Дубайга (БАА) 2015 йилги Осиё кубогига тайёргарлик кўриш учун ўқув-машқ йиғинига жўнаб кетди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот Футбол федерацияси сайтида жойлаштирилган.

Йиғин икки қисмга бўлинади. Биринчиси 1-14 декабр кунлари, иккинчиси эса 17-29 декабрда бўлиб ўтади.

Мазкур йиғин давомида миллий терма жамоа 5 ўртоқлик учрашуви ўтказади. Улардан биринчиси 4 декабрда бўлиб ўтиб, жамоа рақиби Янги Зеландия Премьер Лигаси клуби «Окланд» бўлади. Шундан сўнг Миржалол Қосимов жамоаси Қувайт (10 декабр), Фаластин (13 декабр), Иордания (20 декабр) ва Ироқ (25 декабр) билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Эслатиб ўтамизки, илгари ЎзТАГ 24 ноябрда Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоанинг ўқув-машқ йиғини бошлангани ва у 29 ноябрга қадар давом этиши ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: