Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Озарбайжонда йиғинлар ўтказади

Дата: 17:47, 06-08-2014.

Тошкент. 6 август. ЎзТАГ – 19 августда футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Озарбайжонга учиб кетиб, бу ерда ўқув–машқ йиғинини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“15 августда жамоа Тошкентда йиғилади, қатор амалий машғулотлар ўтказади, кейин, 19 августда Озарбайжонга учиб кетади. Йиғин давомида Озарбайжон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ушбу ўйин 20 август куни Бокудаги “Bakcell Arena” стадионида бўлиб ўтади. Томонларнинг келишувига мувофиқ, ўйин маҳаллий вақт билан соат 21:00да бошланади. Бўлажак ўйинни Георгий Вадачкари бошлиқ Грузиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради”, – деб қайд этишди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: