Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси пойтахт йиғини доирасида биринчи ўйинини ўтказди

Дата: 19:37, 23-07-2014.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси наманганнинг “Навбаҳор”ига қарши Тошкентдаги йиғин давомидаги илк назорат ўйинида майдонга тушди ва йирик – 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Йирик малубиятга қарамасдан ўйиндаги ҳисоб “Навбаҳор” футболчилари томонидан очилди. 13-минутда Руслан Качур Элдора Суюнов дарвозасини ишғол чилди ва наманганликларни олдинга олиб чиқди. Шундан кейин терма жамоа ҳужумчиси Наврўз Олимов мазкур баҳсда дубль қайд этган бўлса, Шахзод Нурматов ва Алибобо Раҳматуллаев ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди. «Навбаҳор» аъзоси Акбар Саттаев автогол муаллифига айланди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, илгари Миржалол Қосимов мазкур йиғинга 1991 ва ундан кейинги йилларда туғилган футболчилардан иборат жами 26 нафар футболчини чақиргани ҳақида хабар қилган эдик. Боиси, ушбу футболчилар орасидан шу йилнинг сентябрь ойида Кореянинг Инчеон шаҳрида старт оладиган Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида иштирок этадиган таркиб сараланади. Унда эса фақат 23 ёшгача бўлган ўйинчилар қатнашишлари мумкин.
Миржалол Қосимов шогирдлари 24 июль куни “Металлург” клубига қарши, 26 июль куни “Пахтакор” ва 28 июль “Олмалиқ” клубларига қарши назорат ўйинлари ўтказадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: