Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси Янги Зеландия ва Иордания билан ўйнайди
Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Яқин орада Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки ўртоқлик учрашуви ўтказади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилнинг 3 сентябрида Миржалол Қосимов шогирдлари Иордания билан ўйнайдилар, 8 сентябрда эса жамоа Янги Зеландияга қарши майдонга тушади. Сентябр ўйинларидан кейин 2015 йилги Осиё кубоги финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси яна бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Хусусан, 6 октябрь куни жамоа Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шундан кейин жамоа Дубайга ўтиб, бу ерда 10 ва 14 октябрь кунлари Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинга тушади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.