Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси жаҳон чемпионатини йирик ғалабадан бошлади

Дата: 21:41, 01-12-2014.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ногирон-ампутантлар термаси жаҳон чемпионатини йирик ғалабадан бошлади , дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎФФ маълумотларига кўра, “А” гуруҳида тўп сураётган Мавзур Умархўжаев шогирдлари биринчи тур ўйинида Украина термаси устидан 7:0 ҳисобида йирик ғалаба қозондилар. 2 турда ўзбекистонликлар Ирландия жамоаси билан учрашадилар (1 декабр), 3- турда эса Бразилия (2 декабря) термаси билан ўйнайдилар.

Эслатиб ўтамизки, 30 ноябрдан бошлаб мексиканинг Куликан шаҳрида Ногирон-ампутантлар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ушбу турнир 8 декабрга қадар давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: