Футбол бўйича Ўзбекистон олимпиа термаси Иордания устидан ғалаба қилди

Дата: 22:19, 07-01-2016.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон олимпиа термаси ўртоқлик учрашувида Иордания устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ЎФФ маълум қилишларича, бу Дубайдаги йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлган.

Sports.uz маълумотларига кўра, Ўзбекистон олимпиа термасида голни хужумчи Игор Сергеев киритган. Ушбу учрашув Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё чемпоионати олдидан сўнгги назорат учрашуви эди.

Ўзбекистон олимпиа термасида 9 январ куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига йўл олади, 13 январда эса Корея Республикасига қарши биринчи ўйинини ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: