Футбол бўйича Ўзбекистон олимпиа термасига янги мураббий тайинланди

Дата: 09:51, 19-02-2015.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Бахтиёр Ашурматов футбол бўйича Ўзбекистон олимпиа термаси жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ашурматов ҳозирда наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси бош тренери ва миллий терма жамоа бош мураббийси Миржалол Қосимовнинг ёрдамчиси ҳисобланади. У янги лавозимда “Таиланд Қироли Кубоги” турнири доирасида Ўзбекистон-Жанубий Корея ўйинида футболчилар ўртасида келиб чиққан муштлашиш учун ишдан бўшатилган Шуҳрат Мақсудов ўрнига келди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: