Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Каспий кубоги”даги иштирокини бошлади

Дата: 11:50, 29-05-2014.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) Озарбайжонда 29 майдан 5 июнга қадар давом этадиган “Каспий Кубоги” халқаро мусобақасида иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақа гуруҳ босқичида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қозоғистон (30 май) ва Туркия (1 июнь) терма жамоаларига қарши тўп суради. Мусобақада жами 12 терма жамоа иштирок этиб, уларнинг аксариятини 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоалари ташкил этади. Фақат Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жамоалари мусобақада 16 ёшгача бўлган ўсмирлар термаси билан иштирок этади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.
“Каспий Кубоги” Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг сентябрь ойида Таиландда ташкил этилиши кутилаётган Осиё чемпионатига тайёргарлигининг бир қисмидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: