Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Уммонга қарши икки ўртоқлик учрашуви ўтказади

Дата: 13:33, 09-07-2014.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўқув машқ йиғини ўтказмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу йиғин давомида Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон термаси (U-16) ва Уммон ўсмирлар терма жамоалари 9 ва 11 июл кунлари Тошкентда ўзаро иккита ўртоқлик учрашувини ўтказадилар. Ҳар иккала ўйин ҳам Тошкентдаги “ЖАР” стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳар иккала учрашув ҳам соат 18:30да бошланади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.
15 июл куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этиш учун Туркияга учиб кетади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: