Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар термаси Тошкентда йиғин ўтказади

Дата: 11:03, 13-08-2014.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар (U-16) термаси 14-20 август кунлари Тошкентда навбатдаги ўқув-машқ йиғинини ўтказади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йиғин доирасида жамоа мураббийси Александр Мочинов Таиланддаги Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этадиган ўйинчиларнинг якуний таркибини аниқлашни режалаштирмоқда. Турнир бошлангунга қадар – 24 августда жамоа Малайзияга жўнаб кетади ва у ерда 31 августгача тайёргарлик кўради. Куала-Лумпурдаги йиғинда Ўзбекистон термаси Малайзия ўсмирлар термасига қарши икки ўртоқлик учрауви ўтказади. Ушбу ўйинлар 26 ва 28 август кунлар бўлиб ўтади”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Ўсмирлар ўртасидаги футбол бўйича Осиё чемпионати Таиландда 6-20 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичида Ўзбекистон термаси “С” гуруҳида Непал, Қувайт ва КХДР жамоалари билан бирга ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: