Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши икки ўйин ўтказади
Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Уммонга қарши икки ўртоқлик ўйини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Уммон миллий терма жамоасига қарши дастлабки ўртоқлик учрашуви 27 май, сешанба куни Олмалиқда янги қуриб битказилган ОКМК спорт мажмуаси стадионида, иккинчиси эса 29 май, пайшанба куни Тошкентдаги «Жар» стадионида ўтказилади. Ҳар иккала ўйин ҳам маҳаллий вақт билан 19:00да бошланиши белгиланган. Ҳар иккала ўйин учун чипталар 7 минг ва 10 минг сўмдан сотилади”, деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.
Уммон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувлари бир қатор фахрий футболчиларнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасидан кузатиш ўйинлари ҳам бўлади.