Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга мағлуб бўлди

Дата: 15:59, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий терма жамоаси Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуаси стадионида Уммон миллий терма жамоасига қарши биринчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Уммон миллий терма жамоаси делегацияси Тошкентга 25 май куни етиб келди. Делегация таркиби 35 кишидан иборат бўлиб, бундан 23таси футболчилардир. Қолган 12 киши Поло Ле Гуэн бошчилигдаги мураббийлар жамоаси. Терма жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув ўзбекистонликларнинг устунликларига қарамасдан, мезбонларнинг мағлубияти билан якунланди. Ўйиндаги ягона голни дарвоза тўсинига тегиб қайтган тўпга ҳаммадан биринчи бўлиб етиб келган уммонлик Аҳмад ал-Муҳайжрий 20 минутда киритди. 1:0 ҳисоби ўйин охиригача сақланиб қолди”, - деб қайд этишди Ўзбекистон футбол федерациясида.
Эслатиб ўтамизки, терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин Тошкентда 29 май куни бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: