Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатига чиқиши осонлашади

Дата: 09:43, 12-06-2014.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоги ва жаҳон чемпионатига чиқиши осонлашади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Куни кеча Сан-Паулу (Бразилия) шаҳрида бўлиб ўтган ОФКнинг навбатдан ташқари конгресси аъзолари “Марказий Осиё” минтақасини ташқил қилиш борасидаги таклифни маъқуллашди. Ушбу минтақага Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон футбол федерациялари аъзо сифатида қабул қилиншди.
Эндиликда саралаш босқичларида Ўзбекистон терма жамоасига олдингидай 11 жамоа эмас, балки 5 жамоа қарши туради. Илгари Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ҳудудига Афғонистон, Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Мальдив, Непал, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Қирғизистон қирар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: