Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг ўртоқлик учрашувларига ҳакамлар тайинланди

Дата: 12:07, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 27 ва 29 май кунлари Уммон миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар номи маълум бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон ва Уммон миллий терма жамоалари ўртасидаги Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуаси стадионида бўлиб ўтадиган биринчи ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Владислав Цейтлин бошқариб боради. Унга қанотларда тошкентлик Темур Гайнуллин ва Тошкент вилоятидан Андрей Цапенко ёрдам беради. Иккинчи ўйин Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтади. Ушбу ўйинни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб боради. Ушбу ўйинда Эрматов Бразилияда бўлиб ўтадиган 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этадиган таркиби билан иштирок этади - қанотларда унга ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради”, - деб қайд этишди Ўзбекистон Футбол федерациясида.
Эслатиб ўтамиз, ҳар иккала ўйин маҳаллий вақт билан 19:00да бошланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: