Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 2018 йилги жаҳон чемпионатининг финалига чиқиш имкониятларини ўта қийинлаштирди

Дата: 15:44, 13-06-2017.

Тошкент. 13 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 2018 йилги Россияда бўлиб ўтувчи жаҳон чемпионатининг финалига чиқиш имкониятларини ўта қийинлаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳол ўзбек термаси сафарда 2018 йилги Россияда бўлиб ўтувчи жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичида Эронга 0:2 ҳисобида ютқазганидан сўнг ойдинлашди.

Шундай қилиб, муваффақият Эронга ЖЧ-2018 финалига муддатидан олдин йўлланма олишга имкон берди. Ўзбекистон термаси 12 очко билан учинчи ўринни сақлаб қолди ва эндиликда 13 очко билан 2 ўринни эгаллаб турган Жанубий Корея 13 июнда Қатарга сафарда ўйинни бой беришига умид қилмоқда.

Ўзбекистон термаси кейинги ўйинларни 31 августда Хитойга қарши, 5 сентябрда Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Эслатиб ўтамизки, ЖМ-2018 ўйинлари 2018 йил 14 июн-15 июл кунлари Москва, Калининград, Санкт-Петербург, Волгоград, Қозон, Нижний Новгород, Самара, Саранск, Ростов-Дон, Сочи ва Екатеринбургда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: