Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Албаниялик тенгдошларига қарши икки ўртоқлик учрашув ўтказади

Дата: 16:39, 13-08-2014.

Тошкент. 13 август. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-19) термаси Туркияда Албания ёшлар терма жамоасига (U-19) қарши икки ўртоқлик учрашувини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“12 августдан бошлаб Тошкентда йиғинга киришган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси икки кунлик машғулотлардан сўнг йиғинни давом эттириш учун 15 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетади. Туркиядаги йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 17 ва 19 август кунлари Албания ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказадилар”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 9-23 октябр кунлари Мьянма мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати баҳсларида иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: