Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Қатарни қийинчилик билан енгди

Дата: 12:19, 07-09-2016.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Россиядаги 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатарни минимал ҳисобда енгди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи таймда ўзбекистонликлар ташаббусни рақибга бериб қўйишди ва қарши хужумда ўйнашди. Натижада мезбонлар ҳисобни очиш учун бир неча имкониятларга эга бўлишди. Ўзбек футболчилари рақиб дарвозасига бир марта тўп йўллашди”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида.

Иккинчи тайм жонлироқ ўтди, тезликлар ошди. 65-дақиқада қатарлик Буалем Хухи юз фоизлик имкониятни бой берди. Ўзбекистонликларга омад 86-дақиқада кулиб боқди. Гейнрих жаримадан тўпни олис штанга томонга ошириб берди. Уни эса, Егор Кримец боши билан дарвозага йўллади – 1:0. Ўйин охиригача ҳисоб ўзгармади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: