Футбол бўйича Ўзбекистон термаси БАА тенгдошларини енгди

Дата: 12:11, 01-06-2015.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Осиё чемпионати (U-19) саралаш турнирига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон термаси Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) тенгдошлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйин 3:2 ҳисобида Ўзбекистон термаси фойдасига ҳал бўлди. БАА дарвозасига голларни Миржаҳон Мираҳмедов, Суҳроб Нуриллаев ва Ислом Қабуловлар киритдилар”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: