Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Буркина-Фасони кичик ҳисобда енгди
Тошкент. 25 август. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Буркина-Фасо термасини ўртоқлик учрашувида 1:0 ҳисобида енгди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Кеча “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган ўйиндаги ягона голни 40-қиқада ҳимоячи Егор Кримец стандарт вазиятдан киритди”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида.
Ўзбекистон термасини 2018 жаҳон чемпионатининг малака ўйинлари олдидан жамоа сардори Азиз Ҳайдаров қийин вазиятда қолдирди. У ўйиннинг 71-дақиқасида рақибга қарши қўпол ўйини учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Ўзбекистон термаси ўзининг биринчи расмий саралаш ўйинини 1 сентябрда Тошкентда Сурия термасига қарши ўтказади. Шунингдек, ўзбекистонликлар гуруҳига Эрон, Жанубий Корея, Қатар ва Хитой ҳам тушган.