Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Эрон ва Хитой билан октябр бошида ўйнайди

Дата: 18:05, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 2018 йилги жаҳон чемпионатининг малака раунди доирасида Эрон ва Хитой термалари билан октябр ойида икки ўйин ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳар икки ўйин Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Эронга қарши ўйин 6 октябрда, Хитой – Ўзбекистон ўйини эса 11 октябрда бўлиб ўтади”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациясида.

Эслатиб ўтамизки, бугунда Сурия ва Қатар устидан ғалабадан сўнг Ўзбекистон термаси “А” гуруҳида 1-ўринни эгаллаб турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: