Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Эронга минимал ҳисобда мағлуб бўлди

Дата: 15:03, 07-10-2016.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг учинчи малака босқичи доирасида Эронга минимал 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу ўйинда ўзбек футболчилари ўзларининг энг яхши сифатларини кўрсата олмадилар. Эронликлар бошиданоқ ташаббусни қўлларига олдилар ва майдон марказида тўпни нозорат қилиб турдилар. Натижада 27-дақиқада Жалол Ҳусайний гол киритиб, ҳисобни очди. Ўзбекистон термасининг ҳисобни тенглаштириш учун қилган барча уринишлари натижа бермади. Боз устига, жамоа етакчи ўйинчилардан бири, терма сардори Сервер Жепаров жароҳат туфайли майдонни тарк этди”, – деб таъкидлашди Футбол федерациясида.

Ушбу мағлубият Бабаян учун Ўзбекистон термаси тренери сифатидаги илк мағлубият бўлди. Шундан сўнг Ўзбекистон термаси 6 очко билан “А” гуруҳида учинчи  ўринга тушиб кетди. Гуруҳни Жанубий Корея ва Эрон 7 очко билан бошқариб бормоқда.

11 октябрда Ўзбекистон Хитой термасига қарши ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: