Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида 63-ўринга тушди

Дата: 16:01, 10-02-2017.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Халқаро футбол федерации (ФИФА) рейтингида 63-ўринга тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

9 февралда эълон қилинган рейтинга мувофиқ, Ўзбекистон термаси Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) жамоалари орасида 554 очко билан Эрон (32-ўрин, 798 очко), Жанубий Корея (39-, 691), Австралия (54-, 621), Япония (52-, 629) ва Саудия Арабистони (56-, 613) термаларидан сўнг олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Жаҳон рейтингига Аргентина (1635 очков), Бразилия (1529) ва Германия (1433) бошчилик қилишмоқда. Кучли бешталикка Чили (1386) ва Бельгия (1371) ҳам кирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: