Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида 65-ўринни олди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 579 очко билан Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) рейтингида уч поғона пастлаб, 65-ўринни олди, дея хабар беради Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати.
“Июн ойида терма жамоа Тошкентда Таиландга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди (2:0), кейин Теҳронда Эрон миллий термасига 2018-йилги ЖМ саралаши доирасида (2:0) ҳисобида ютқазди. Шундай қилиб, Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида 65-ўриндан 63-ўринга тушиб кетди”, - дейилади хабарда.
Рейтингдаги биринчи уч ўринларни Германия (1609), Бразилия (1603) ва Аргентина (1413) термалари эгаллаб туришибди.
Осиё қитъаси термалари ўртасида Эрон терма жамоаси 823 балл билан (23-ўрин) етакчилик қилмоқда.