Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида саккиз поғонага юқорилади
Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси ФИФАнинг апрел ойидаги рейтингида саккиз поғонага юқорилаб, 66-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Осиё минтақасида Ўзбекистон Эрон (42-ўрин), Австралия (50), Жанубий Корея (56), Япония (57) ва Саудия Арабистонидан (60) кейинги олтинчи ўринга чиқди. Жаҳон футболига ҳамон Аргентина, Бельгия ва Чили бошчилик қилмоқда”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида.
Ўзбекистон термасининг мавқеи усиши жамоанинг Россияда 2018 йилда ўтказиладиган Жаҳон чемпионати саралашидаги муваффақиятли иштирок билан боғлиқ.