Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингидаги мақомини яхшилай олмади
Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) дунёдаги энг кучли терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон термасининг ўрни ўзгармади. Жамоа уч ойдан бери 66-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистон термаси Осиё ҳудудида ҳамон Эрон (39-ўрин), Жанубий Корея (50), Япония (53), Австралия (59) ва Саудия Арабистонидан сўнг (65) олтинчи ўринда”, - дейилади ФИФА рейтингида.
Рейтингнинг биринчи поғонасини 1503 очко билан Аргентина, иккинчини Бельгия термаси эгаллаган. Учинчи ўринга Колумбия термаси кўтарилди, тўртинчида – Германия. Чили термаси учинчидан бешинчи ўринга тушди.