Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ФИФАнинг янги рейтингида 62-ўринни эгаллади

Дата: 12:48, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Халқаро футбол федерациясининг (ФИФА) янги рейтингида 62-ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташкилот сайтига асосланган ҳолда.

Бунга терманинг 2018 йилги жаҳон чемпионататига саралаш доирасида Жанубий Кореяга 1:2 ҳисобида ютқазиши ва Иордания устидан ғалаба қозониши (1:0) сабаб бўлди.

Ушбу кўрсаткич Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) аъзолари ўртасида олтинчи натижадир. Ўзбекистонликлардан юқори поғоналарда Эрон (30), Жанубий Корея (37), Япония (45), Австралия (48) ва Саудия Арабистони (56) бор.

Рейтингга ҳамон Аргентина, Бразилия ва Германия етакчилик қилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: