Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Филиппинни минимал ҳисобда енгди

Дата: 16:17, 25-03-2016.

Тошкент. 25 март. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон Миллий термаси Филиппин жамоаси устидан 2018 йилги жаҳон чемпионати иккинчи саралаш раунди доирасида минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Ягона гол 59-дақиқада Анзор Исмоилов томонидан бош зарбаси орқали киритилди. Тўпни Александр Гейнрих узатди. Ўзбекистон термаси ушбу ўйиндан сўнг 18 очко йиғиб, “Н” гуруҳида биринчи ўринга чиқди. Иккинчи ўринни 16 очко билан Шимолий Корея эгаллаб турибди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациясида.

Ўзбекистон термаси саралаш раундидаги сўнгги ўйинини Баҳрайн термасига қарши 29 март куни ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: