Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Филиппинни йирик хоккей ҳисобида енгди

Дата: 10:15, 09-09-2015.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи, 4-тур ўйинлари доирасида сафарда Филиппин терма жамоасига қарши майдонга тушиб, сафарда йирик 5:1 ҳисобида ғалабага эришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбек футболчилари учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ташаббусни қўлга олдилар. Биринчи бўлимнинг илк дақиқасидаёқ Одил Аҳмедов бир неча футболчини алдаб ўтиб, узоқ масофадан кучли зарба йўллади ва ҳисобни очди. Ўйин 0:3 ҳисобида Ўзбекистон термаси фойдасига ҳал бўлди. Голларни Сардор Рашидов ва Игорь Сергеевлар киритдилар. Рақиб Штефан Шрок томонидан 68-дақиқада киритилган гол билан жавоб берди”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Филиппин устидан ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасини “H” гуруҳи турнир жадвалида иккинчи ўринга олиб чиқди. Жамоада уч ўйиндан кейин 6 очко бор. Филиппинда ҳам шунча очко бўлсада, Ўзбекистон ундан урилган ва ўтказилган голлар бўйича олдинда.

“Н” гуруҳида Ўзбекистон ва Филиппин термаларидан олдинда Шимолий Корея термаси бормоқда. Уч ўйиндан кейин ушбу жамоа футболчилари 9 очко йиғганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: