Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Қирғизистон билан назорат ўйини ўтказади
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – 2 июнда футбол бўйича Ўзбекистон термаси Тошкентда Қирғизистон билан назорат ўйинни ўтказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ушбу ўйин Бишкекда бўлиши зарур бўлган Қирғизистон – Ливан ўйини ўрнига бўлиб ўтади. Маълумки юқоридаги учрашув ливан томони илтимосига кўра мамлакат президенти сайлови муносабати билан қолдирилган эди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерациясида.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Қирғизистон термаси ўзаро беш марта учрашишган бўлиб, барча ўйинлар ўзбекистонликлар фойдасига ҳал бўлган. Умумий ҳисоб эса 22:2.