Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Дата: 18:00, 04-08-2017.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, деб хабар қилади “Ўзбекистан 24” телеканали.

“Олдинда Ўзбекистон терма жамоасини ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида иккита ўйин ўтказиши керак. Яқинда ўзбек термаси хорижда ўқув йиғини ўтказди. Энди Самвел Бабаян жамоаси ўртоқлик учрашув ўказади”, - дейилади жума кунги хабарда.

“Дордой” клубининг Твиттердаги саҳифаси маълумотига кўра, Қирғизистон термасининг 10 ўйинчиси Ўзбекистон термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 25 августда Тошкентда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, 31 август куни Ўзбекистон термаси Хитойга қарши, 5 сентябр куни эса Тошкентда Жанубий Корея термаси билан ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: