Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Ироқни енгди
Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси пойтахтнинг “Бунёдкор” стадионида 2016 йилги ЖЧга тайёргарлик доирасида Ироқ термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Учрашув 2:1 ҳисобида Ўзбекистон термаси фойдасига якунланди. Ўйиндаги ҳисоб 7-дақиқада тошкентнинг “Локомотив” клуби хужумчиси Марат Бикмаев томонидан очилди. 31-дақиқада Элдор Шомуродов жамоа устунлигини оширди. Ироқликларнинг ягона голини асосий вақтнинг сўнги дақиқасида Абубакр Баяр киритди”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида.
Ўзбекистон термаси ўзининг кейинги ўртоқлик ўйинини Тошкентда 24 августда Яман термасига қарши ўтказади.


