Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ишқибозлари ЎФФ петиция билан мурожаат қилдилар
Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ишқибозлари Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) раҳбариятига жамоа бош мураббийси Миржалол Қосимовни лавозимидан бўшатишни талаб қилиб петиция билан мурожаат қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жамоа ўйин кўрсатмаяпти, натижаларга қийинчилик билан эришмоқда. Ўзбекистон жамоаси футбол ўйнай олишини жамоа билан Рауф Инилеев ва Вадим Абрамовлар ишлаган пайтда ҳаммамиз кўрганмиз. Миржалол Қосимов бир неча марта жамоага бош тренер сифатида келди, лекин натижа ҳамиша бир хил – мағлубият билан тугамоқда. Бошқа мурабийларга ҳам имкон бериш вақти келди”, – деб таъкидланади петицияда.