Футбол бўйича Ўзбекистон термаси малазиянинг “Даърул Таъзим” клубини енгди

Дата: 11:53, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йилги Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Малайзиянинг “Даърул Таъзим” клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйинда ўзбекистонликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Ўзбекистон терма жамоаси сафида голларга Игорь Сергеев, Жамшид Искандеров, Сардор Рашидов ва Санжар Турсуновлар муаллифлик қилишган”, - деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг 1-турида 10 январь куни КХДР терма жамоаси билан учрашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: