Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда

Дата: 11:59, 11-09-2014.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси 14 сентябрда Инчхонда (Жанубий Корея) бошланувчи Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳ ўйинларини 15 сентябрда бошлайдилар. Гуруҳ босқичининг биринчи турида жамоа Гонконг билан учрашади. 18 сентябрда Ўзбекистон Бангладеш термаси билан ўйнайди. 22 сентябрда Афғонистон билан бўладиган ўйин биринчи босқич ўйинларига якун ясайди”, - деб хабар қилишди Футбол федерациясида.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Осиё ўйинларида иштирок этадиган терма жамоанинг якуний таркибни эълон қилди. Турнир регламентига кўра, терма жамоалар 23 ёшгача бўлган 20 нафар футболчини кўрсатиш имкониятига эгалар. Уларнинг рўйхати Федерация сайтида мавжуд. Шунингдек, ҳар бир терма жамоа 3 нафар ёши 23дан катта бўлган футболчилар билан мусобақада иштирок этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамизки, Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси Инчхонга 11 сентябр куни учиб кетади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: