Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Озарбайжон билан дуранг ўйнади

Дата: 13:00, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Кеча Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати маълумотларига кўра, томонлар бутун ўйин давомида бир-бирларининг дарвозалари олдидан кўплаб хавфли вазиятлар яратганига қарамасдан, ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0. Ўзбекистон термасининг Инчхондаги Осиё ўйинларига тайёргарлиги доирасидаги кейинги ўйинлари сентябр ойида бўлиб ўтади. Миржалол Қосимов шогирдлари Тошкентда Иордания ва Янги Зеландия термаларини қабул қилади. Ҳар икки ўйин “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Бундан бир оз илгари ЎзТАГ Ўзбекистон ва Озарбайжон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви Бокудаги “Bakcell Arena” стадионида ўтказилиши ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: