Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Озарбайжон термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Дата: 17:54, 19-08-2014.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – 20 август куни футбол бўйича Ўзбекистон термаси Боку шаҳрида Озарбайжон термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотларига кўра, Озарбайжон термасининг бош мураббийси Берти Фогтс томонидан ўртоқлик учрашувида қатнашувчи ўйинчилар таркиби эълон қилинган.

Немис мутахассиси томонидан эълон қилинган рўйхатда 24 футболчи бор. Уларнинг тўлиқ рўйхати ЎФФ сайтида келтирилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Озарбайжон термалари ўртасидаги ўйин Бокудаги “Bakcell Arena” стадионида тошкент вақти билан кеч соат 21.00да бошланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: