Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини қийинлаштирди

Дата: 14:01, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси сафарда Сурия термасига 0:1 ҳисобида енгилиб, Россияда 2018 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини қийинлаштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ғалаба голини сурияликлар учрашувнинг 91-дақиқасида пенальтидан киритишди.  Ягона голга рақиб ҳужумчиси Умар Харбин муаллифлик қилди”, - деб таъкидлашди Футбол федерациясида. 

Ушбу ўйиндан сўнг Ўзбекистон термаси 9 очко билан гуруҳдаги учинчи ўрнини эгаллаб турибди. Эрон термаси 14 очко билан биринчи ўринда, Жанубий Корея термаси 10 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамизки, Рооссиядаги ЖЧга гуруҳдан фақат икки энг яхши жамоа чиқади. Учинчи жамоа эса плей-офф сериясида ўйнаши зарур бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: