Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Россиядаги ЖЧ саралаши доирасида Хитой устидан ғалаба қозонди

Дата: 16:54, 12-10-2016.

Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ўз майдонида Хитой термасини 2:0 ҳисобида енгиб, турнир жадвалида иккинчи ўринга чиқди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи тайм ҳар икки жамоа учун оддий бўлмади. Хитойликлар ўз бўлмасида етакчилик қилишди, ўзбекистонликлар эса ўз майдонларида тўпни бермадилар. Икки жамоа биргаликда бешта хавфли вазият яратишди. Ўзбекистон термасида 32-дақиқада Одил Аҳмедов гол уриши мумкин эди. Аммо танаффусдан сўнг ўйин бутунлай ўзгарди: майдон эгалари катта куч билан олдинга ташландилар ва муваффақиятга эришдилар”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерациясида.

Биринчи голни 51-дақиқада қарши хужумдан сўнг Марат Бикмаев дарвозанинг олис бурчагини мўлжалга олиб киритди – 1:0. Шундан сўнг 8 дақиқада ўзбекистонликлар икки марта тўсинни мўлжалга олишди. 86-дақиқада Отабек Шукуровнинг аниқ тўпи эвазига ҳисоб 2:0га айланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: