Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ўртоқлик учрашувида Эронга мағлуб бўлди

Дата: 10:17, 12-06-2015.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси ўртоқлик учрашувида Эронга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳар икки жамоа дарвозани олиш учун қатор имкониятларга эга бўлдилар, аммо ўйин тақдирини эронликлар томонидан қўшимча вақтнинг учинчи дақиқасида киритилган ягона гол ҳал қилди. Ўзбекистон термасининг бир неча ҳимоячиси қуршовида бўлган Мехди Туробий уларни алдаб ўтиб, Игнатий Нестеров дарвозасига гол урди”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияи матбуот хизматида.

“Ўртоқлик учрашувида асосий нарса натижа эмас, ўз майдонимизда мағлубиятга учраганимиз ёмон бўлди, бу билан мухлисларни ранжитдик. Аммо бугунги рақибимиз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Ушбу ўйин бизга Жанубий Корея билан учрашувга тайёргарлик жиҳатидан муҳим эди. 16 июнда Пхеньянда қийин учрашув бўлади. Биз у ердан уч очко билан келамиз, деб умид қиламан”, – деб таъкидлади Ўзбекистон термаси бош тренери Миржалол Қосимов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: