Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ўртоқлик учрашувида Канадага мағлуб бўлди

Дата: 13:39, 08-06-2016.

Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ўртоқлик учрашувида Канада термасидан 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биринчи гол 20-дақиқада Давид Эдгар томонидан киритилди. Иккинчи тайм ўртасида ўзбекистонликлар рақиб ҳимояси пассивлигидан фойдаланган ҳолда Шомуродовни дарвозабон билан яккама якка чиқаришга эришдилар ва ҳисоб 1:1га айланди. Лекин ўйиннинг 80-дақиқасида Акрам Комилов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерациясида.

Жамоа бош тренери Самвел Бабаян Канада билан ўйинга қатор етакчи ўйинчиларни чақирмади ва майдонга олдин терма сафида ўйнамаган қатор ёш ўйинчиларни туширди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: