Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Таиландлик тенгдошларини енгди

Дата: 16:41, 22-09-2014.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар (U-19) термаси Бангкокдаги (Таиланд) ўқув-машқ йиғини доирасида назорат учрашувини ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таиланд термаси билан учрушув 2:0 ҳисобида Равшан Хайдаров шогирдлари фойдасига ҳал бўлди. Голлар Достон Ҳамдамов ва Отабек Шукуровлар томонидан киритилди”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб этамизки, ушбу йиғин ёшлар термасининг Мьянмада (Жанубий Шарқий Осиё) 9-23 октябр кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финали олдидан энг сўнгги тайёргарлик босқичидир.

Илгари ЎзТАГ мамлакат ёшлар термаси Таиланд пойтахти Бангкокка ўқув-машқ йиғини ўтказиш учун учиб кетгани ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: