Футбол бўйича Ўзбекистон термаси U-22 ХХРда иккинчи ўринни олди

Дата: 20:41, 15-11-2016.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси U-22 Хитойнинг Ухан шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда иккинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Футбол федерацияси маълумотларига кўра, турнирда Жасур Абдураимовнинг 22 ёшгача бўлган шогирдлари қатнашдилар.

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Мексикага 2:0 ҳисобида енгилди, Хитой билан учрашувда 0:0 ўйнаб, сўнгги ўйинда Вьетнам устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қилди.

Мексика термаси мусобақа ғолиби бўлди, Ўзбекистон термаси иккинчи ўринни эгаллади, мезбонлар эса учинчи бўлишди. Вьетнам тўртинчи бўлди.

Ўзбек футболчиси Саиджамол Давлатжоновнинг Вьетнамга киритган голи турнирнинг энг чиройли голи бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: