Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Қувайт билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Дата: 13:04, 17-09-2014.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон миллий термаси 10 декабр куни Қувайт термаси билан билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳар икки жамоа 2015 йилги Осиё Кубогига тайёргарлик доирасида учрашадилар. Ўйин Ўзбекистон терма жамоаси ўқув-машқ йиғини ўтказадиган Дубайда бўлиб ўтади. Декабр йиғини доирасида мамлакатимиз термаси Фаластин (13 декабрда) ва Ирок (28 декабрда) билан ҳам назорат учрашувлари ўтказади”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилги Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида Ўзбекитон “В” гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР термалари билан бирга иштирок этади. Ўз навбатида, Қувайт “А” гуруҳида ўйнаб, Австралия, Жанубий Корея ва Уммон термалари унинг рақиби бўладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: